English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
INNO технопарк — ёшлар учун янги имкониятлар маскани (+видео)
21:24 / 2024-03-27

Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги INNO инновацион ўқув ва ишлаб чиқариш технопаркида "Илғор муҳандислик мактаби" ташкил этилди. Технопарк фаолияти асосан ёшларнинг ғояларини қўллаб қувватлашга қаратилаётгани билан бугун фарқлидир.

Таъкидлаш жоизки, INNO технопаркда акцелерация ва инкубация дастурлари ҳам кенг йўлга қўйилиши режалаштирилган. Инновацион лойиҳаларни амалга оширишда тадбиркорлар учун тренинглар, менторлик, мураббийлик хизматлари кўрсатилади. Юридик шахслар ва лойиҳа ташаббускорлари томонидан тақдим этилган бизнес-режалар экспертларни жалб қилган ҳолда экспертизадан ўтказилади.

Шунингдек, муҳандислик мактаби инновацион маданиятнинг ривожланишига, кадрлар тайёрлаш сифатининг ошишига, шу қаторда, таълим, фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги алоқаларнинг мустаҳкамланишига хизмат қилиши қайд этилди.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/JKT886h5Y40" title="INNO texnopark — yoshlar uchun yangi imkoniyatlar maskani" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Айтиб ўтиш керакки, ушбу таълим маскани мактабгача ва мактаб ҳамда олий таълим муассасалари, олимлар ва оддий аҳоли орасидан инноваторларни кашф қилишга кўмаклашади. Талабалар, университет олимлари ҳамда завод билан ҳамкорликда янги лойиҳаларни амалга ошириш имконини беради.

Пойтахтимиздаги талабалар шаҳарчасининг қоқ марказида қад ростлаган Инновацион ўқув ва ишлаб чиқариш технопарки ана шундай замонавий масканлардан бири. 

Технопарк эшиклари эндиликда робототехника, энергетика, электротехника ва биотехнология каби йўналишларга қизиқувчи, ўз ғоясига эга иқтидорли ёшлар, шу соҳалардан бирида таълим олаётган талабалар ҳамда олий ўқув юртлари ўқитувчилари учун доимо очиқ.

М.Турдалиева, Н. Абдувоитов (видео), ЎзА