English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инна КОРЖИКОВА: Бугун янги Ўзбекистонни барпо этиш учун навбатдаги катта қадам ташланди
23:20 / 2023-05-08

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида 8 май куни Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар, суд ва ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ҳамда жамоатчилик фаоллари билан референдум якунларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Давлатимиз раҳбари ўз нутқининг аввалида Конституция бўйича референдум якунларига тўхталди.

Учрашувдан сўнг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Инна Коржикова ўз фикрларни билдирди:  

– Мамлакатимизда сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли минглаб оилалар турмуш шароити яхшиланди, жумладан, ажрашганлар яраштирилди. Уларга моддий ёрдам кўрсатилди, уй жой билан таъминланди. Ушбу кўрсаткичлар давлатимиз томонидан олиб борилаётган ижтимоий дастурлар самарадорлигини фуқаролар мисолида тасдиқлади.  

Давлат кўмаги билан минг нафар хотин-қиз турли соҳаларда юксак марраларни забт этишга, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишга эришди. Бунинг шарофати билан улар ўзларининг турмуш даражасини яхшилади, дейиш мумкин.  

Янги таҳрирдаги Конституцияни қабул қилиш учун аҳолимизнинг 90 фоиздан зиёди овоз берди, бу халқимиз Президентга ишонаётганидан, мамлакатимизда олиб борилаётган сиёсатни қўллаб-қувватлаётганидан, давлатимизнинг ижтимоий ва қонунчилик сиёсати изчил давом этишига чин дилдан умид қилаётганидан далолатдир.  

Референдум халқимиз, оиламиз, Президентимиз, мамлакатимиз ва бўлажак партиямиз ислоҳотларининг янги Конституциявий асоси ҳамда юртимизга садоқатини кўрсатувчи лакмус тестдир. Бу бошланган ислоҳотларнинг мантиқий ва кейинги давомидир. Бугун янги Ўзбекистонни барпо этиш учун навбатдаги катта қадам ташланди.  

ЎзА мухбири Б.ХУДОЙБЕРДИЕВ ёзиб олди.