Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инкубация ва акселерация маркази талабаларнинг яқин кўмакчиси
14:59 / 2022-02-28

Навоий давлат педагогика институтида “Инкубация ва акселерация маркази” ўз фаолиятини бошлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 апрелдаги “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида иқтисодиёт тармоқлари ва давлат бошқаруви тизимига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш ва телекоммуникация тармоқларини кенгайтириш орқали республика иқтисодиётининг рақобатбардошлигини янада ошириш кўзда тутилган бўлиб, жумладан, таълим тизимининг барча босқичларида рақамли технологияларни кенг жорий этиш ва замонавий иқтисодиёт учун зарур бўлган рақамли билимларнинг даражасини ошириш, таълим инфратузилмасини такомиллаштириш, шунингдек, «Беш ташаббус» лойиҳасини амалга ошириш доирасида 2022 йилга қадар республиканинг барча ҳудудларида рақамли билимларга ўқитиш марказларини очиш белгиланган эди.

Ушбу марказ замонавий ўқув хонаси ва компьютерлар, зарур АКТ жиҳозлари билан таъминланган. Эндиликда талабалар ўз ғоялари ва лойиҳаларини тўсиқларсиз амалга оширишлари, устоз-мураббий ва мутахассислар ёрдамида инновацион ғоялар ва стартап лойиҳаларини ривожлантириш имкониятига эга бўлади.

– Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 ташаббуснинг 3-йўналиши сифатида аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш Инкубацион марказнинг асосий мақсадларидан бири сифатида белгиланган, – дейди институт ректори Баҳодир Собиров. – Инкубация маркази фаолияти доирасида талабалар учун турли маслаҳат, мусобақа ва семинарлар ўтказиш, талабаларнинг вақтини самарали ва сифатли ўтказишига ёрдам бериш, уларнинг стартап лойиҳаларини шакллантириш, инновациялар соҳасидаги ёшлар ташаббусларини аниқлаш, жамоаларини қўллаб-қувватлаш, талабалар, докторантлар ва ёш олимларнинг илмий тадқиқот ва инновацион ишланмаларини ривожлантиришга кўмаклашиш ҳам режалаштирилган.

Инкубация марказида талабалар ўз ғоялари, лойиҳаларини тўсиқларсиз амалга ошириши, устоз-мураббий ва мутахассислар ёрдамида инновацион ғоялар ва стартап лойиҳаларни ривожлантириш имкониятига эга бўлади.

Тадбирда институт талабалари томонидан тайёрланган стартап лойиҳалар тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.

Абдували Бўриев, ЎзА