Инклюзивлашаётган Мираки
Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида жойлашган Мираки туризм марказида нафақат хорижий ва маҳаллий сайёҳлар, балки имконияти чекланган фуқаролар учун ҳам қулайликлар яратилмоқда.
Хусусан, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ташаббуси билан “Мираки” маҳалласида “Инклюзив воркаут” майдончасининг ташкил этилгани бу борада ташланган муҳим қадамлардан бири бўлди.

Бу ерда болалар учун ўйингоҳлар, ёши кексалар учун эса спорт билан шуғулланиб, соғломлашиш имконини берувчи 15 га яқин анжомлар жой олган.
“Инклюзив воркаут” майдончасига Шаҳрисабз “Мурувват” аёллар учун интернат уйи тарбияланувчилари ҳам ташриф буюради. Шу орқали ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб қилиш, айниқса, уларнинг жамиятга қўшилиши учун имконият яратилади.
Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири