French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инклюзив таълим – тeнг имконият демак
18:16 / 2025-12-18

Наманган вилояти Янгиқўрғон туманидаги 4-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида “Инклюзив таълим: нутқ нуқсонларини бартараф этишда замонавий ўйинларнинг аҳамияти” мавзусида семинар ўтказилди.

Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 50 моддасига кўра, таълим ташкилотларида алоҳида таълим эҳтиёжларига эга бўлган болалар учун инклюзив таълим ва тарбия таъминланади. Бошқача айтганда, Бош Қомусимиздан ўрин олган бу инсонпарвар норма, ҳар бир боланинг таълим олишга бўлган ҳуқуқини тенг таъминлашга хизмат қилади. 

Янгиқўрғон тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли логопед гуруҳлар мавжуд бўлган 3-, 4-, 5-, 7-, 8-, 32-, 40-, 41-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотларининг логопед ўқитувчилари томонидан ташкилланган мазкур семинарда соҳанинг вилоят мактабгача таълим бошқармаси тизимида фаолият юритаётган логопед-ўқитувчилари иштирок этдилар. 

Даставвал, мавзу доирасида мусиқа ва логоритмик воситалар, ўйинлар ёрдамидаги ритмик тарбия машғулоти тақдим этилди. Ушбу услуб болалардаги нутқ нуқсонини бартараф этишнинг энг самарали йўли эканлиги таъкидланди. Тадбир давомида дудуқланишни келтириб чиқарувчи ирсият, нотўғри тарбия, жисмоний заифлик, тақлид ҳамда қўрқув, шунингдек, юқумли ва неврологик касалликлар орқали энг кўп кузатиладиган омиллар, уларнинг ташвишли оқибатлари таҳлил қилинди. 

Шунингдек, машғулотлар давомида боланинг ҳаракат, мувозанат, диққат, нутқ ва ҳиссий ривожланиши учун асосий база ҳисобланувчи сенсор интеграцияга алоҳида аҳамият қаратилди. Боланинг кўриш, эшитиш, таъм ва ҳад билиш тизимларининг бузилиши билан боғлиқ муаммоларга ечим изланди. Янги тажрибалар ўртага ташланди. Дефектологларнинг ушбу семинарга доир натижалари таҳлил қилинди. 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.