French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инклюзив таълим бўйича халқаро семинар-тренинглар
00:43 / 2026-01-31

Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университетида “Марказий Осиёда инглиз тилини ўрганишни ривожлантириш” лойиҳаси доирасида “AELLCA” дастурига асосан “Инклюзив таълим тарғиботчилари — инглиз тилини ўқитишда инклюзивликни таъминлашга қаратилган модул яратиш” мавзусига бағишланган уч кунлик семинар-тренинглар ташкил этилди.

Тренинглар давомида замонавий инклюзив таълим концепсиялари, ELT (English Language Teaching) учун инклюзив модул мазмунини яратиш бўйича амалий кўникмалар берилди ва халқаро тажрибалар билан ўртоқлашилди.

[gallery-27395]

Семинарлар халқаро тренерлар томонидан олиб борилмоқда.

—Машғулот давомида модул мазмуни ва баҳолаш мезонлари қайта кўриб чиқилмоқда, – дейди Буюк британиялик профессор Франз Ҳоеритзауер Жосеф. – Шунингдек, барқарор таъсир (самара) режасини ишлаб чиқиш,  маҳаллий, миллий ва халқаро таълимнинг устувор йўналишлари  уйғунлиги, дизайн тафаккурининг таълимдаги самарадорлиги баҳоланмоқда

Мазкур семинар профессор-ўқитувчиларнинг касбий салоҳиятини ошириш, таълимда тенг имкониятларни таъминлаш ва халқаро илғор тажрибаларни амалиётга жорий этишда муҳим аҳамият касб этади.

Семинар якунида  фаол иштирок этган барча профессор-ўқитувчиларга сертификатлар топширилди.

Аҳмаджон Шокиров,

Беҳзод Саидов(сурат),

ЎзА мухбирлари