Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инклюзив ривожланиш бўйича ҳамкорлик
16:40 / 2026-02-24

Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг бош мақсади инсон қадрига қаратилган. Шунинг учун ҳам ўзаро тенглик ва инклюзивликка алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Бу борада жаҳон тажрибаси ўзлаштирилиб, малакали мутахассислар етиштирилмоқда.

Юртимизда инклюзиянинг нечоғлик ривожланаётгани, мавжуд камчиликлар ва ютуқларни аниқлаш мақсадида Халқаро инклюзив хабда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳа доирасида АҚШнинг Inclusive Development Partners (AQSh) халқаро ташкилоти вакили билан учрашув бўлиб ўтди.

Inclusive Development Partners — инклюзив ривожланиш масалаларига ихтисослашган халқаро консалтинг ташкилоти (АҚШ) бўлиб, инклюзив таълим, касбий тайёргарлик, бандлик ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий интеграцияси йўналишларида фаолият юритади. Шунингдек, ташкилот турли мамлакатларда таҳлилий, методик ва экспертлик кўмагини ҳам кўрсатади.

Ташриф давомида Inclusive Development Partners вакиллари Халқаро инклюзив хаб фаолияти, тузилмаси ва асосий йўналишлари ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлди.

Шунингдек, мутахассислар Ўқув аудиторияларига ташриф буюриб, таълим жараёни билан яқиндан танишди.

Музокаралар мобайнида Ўзбекистонда инклюзив соҳанинг жорий ҳолати, мавжуд масалалар ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилиниб, инклюзив таълим муҳитини ривожлантириш бўйича халқаро тажриба ва ёндашувлар билан ўртоқлашилди.

Учрашув якунида томонлар инклюзия соҳасида экспертлик ҳамкорлигини давом эттириш ва профессионал диалогни янада ривожлантиришга ўзаро келишиб олди.

Мутахассислар фикрича, мазкур ҳамкорлик барқарор инклюзив муҳит шакллантириш йўлида муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.

Шербек Исломов, ЎзА