French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Информатика ва ахборот технологиялари фанидан Халқаро олимпиадага саралашнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтмоқда
13:02 / 2022-02-06

Сўнгги йилларда умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари турли фанлардан Халқаро олимпиадаларда иштирок этиб, нуфузли ўринларни қўлга киритиб келаётгани кишини қувонтиради.

 Халқ таълими тизимида иқтидорли ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш, халқаро олимпиадаларга иштирокчиларни саралаб олиш ва уларни тайёрлаш мақсадида бир гуруҳ мутахассислар фаолият юритиб келмоқда.

Айни кунларда эса Информатика ва ахборот технологиялари фанидан нуфузли халқаро олимпиадаларда иштирок этувчи Ўзбекистон терма жамоасига номзодларни саралашнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтмоқда. "Ассессмент Тест" марказида тақдим этилган янги технологиялар шароити ёрдамида шаффоф жараён таъминланган.

Ушбу босқич Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаменти ҳамда Билим ва кўникмаларни баҳолаш маркази ҳамкорлигида ўтказилмоқда. Олимпиада жараёнига қизиқувчилар учун онлайн тарзда кузатиб бориш имкони ҳам яратилган.

Маълумот учун, Халқаро информатика олимпиадаси ҳар йили юқори синф ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган нуфузли халқаро фан олимпиадаларидан биридир.  Ушбу олимпиадада ҳар бир давлатдан битта терма жамоа иштирок этади. Терма жамоа 2 нафар жамоа раҳбари ва 4 нафар иштирокчи ўқувчилардан иборат бўлади. Иштирокчи ўқувчилар одатда ҳар бир давлатнинг саралаш олимпиадаси натижаларига кўра терма жамоага танланади.

Халқаро олимпиада илк маротаба 1989 йил Болгария давлатида бўлиб ўтган ва ҳар йили олимпиадага мезбонлик қиладиган мамлакатлар ўзгариб туради. Олимпиадада 80 дан ортиқ мамлакат терма жамоалари иштирок этиб келмоқда. Мамлакатимиз ўқувчилари ушбу нуфузли халқаро олимпиадада 2015 йил Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида ташкил қилинган 27-Халқаро информатика олимпиадасида илк маротаба иштирок этган.

Файзулло Яҳёев, ЎзА