English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инфекция юқтирмасликнинг асосий омили – соғлом турмуш тарзи
10:45 / 2023-11-29

1 декабрь – Бутунжаҳон ОИТСга қарши курашиш куни

Бухорода Бутунжаҳон ОИТСга қарши курашиш куни муносабати билан вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази томонидан матбуот анжумани ўтказилди.  

Анжуманда вилоятда вужудга келган эпидемиологик вазият ҳамда ОИВ инфекцияли шахсларга кўрсатилаётган тиббий хизматлар бўйича ахборот берилди.  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликка қарши курашиш тизимини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борада амалга оширилаётган ишларда дастуриламал бўлмоқда.

[gallery-14809]

Жорий йилнинг ўтган даври давомида 150 дан ортиқ шахс ОИВ инфекцияси билан рўйхатга олинган. 2023 йилнинг 10 ойида қайд этилган беморлар касалликни ўзига юқтириб олиш йўллари таҳлил қилинганда 70 фоиз ҳолатларда бетартиб ҳимояланмаган жинсий алоқа орқали юқтириб олгани, 13 фоиз ҳолатларда касалликни парентерал йўл орқали ва 6 фоизи вертикал йўл орқали юқтириб олгани тахмин қилинган. Вилоят бўйича жами 2023 йил 10 ойида 25956 нафар никоҳланувчи ОИВ инфекциясига текширилган бўлса, шундан 1735 нафари тўйдан кейин текширилган ва 3 нафарида ОИВ инфекцияси аниқланган.  Касалликни ўзига юқтириб олганлар билан олиб борилган эпидемиологик суриштирувлар шуни кўрсатмоқдаки, касаллик асосан чет элда миграцияда бўлиб қайтганлар орасида кўпроқ учрамоқда. Эпидемиологик таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаги касаллик қайд этилиши йилдан йилга ошиб бормоқда. Бунинг асосий сабабларидан бири бу аҳолининг соғлом турмуш тарзига риоя қилмаслигидир. Бундан ташқари, вилоят бўйича ўзга шахсни ОИВ инфекциясини юқтириш хавфи остида қолдирганлик учун вилоят ИИБ жиноят қидирув бўлимига 2023 йилнинг 10 ойида 8 та ҳолат бўйича маълумот киритилди.

Вилоят ОИТСга қарши курашиш марказида 2023 йил 1 ноябрь ҳолатига 1700 га яқин ОИВ инфекцияли шахс диспансер назоратига олинган бўлиб, беморлар давлат томонидан бепул АРВТ билан таъминлаб келинмоқда.

 Марказда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида тўлиқ аноним тарзда хизмат кўрсатувчи “Дўстона хона” фаолият олиб боради. Бунда бетартиб жинсий хаёт кечирувчи шахслар ўзларининг шахсларини сир сақлаган ҳолда барча тиббий муолажаларни ва дори воситаларини бепул олиши мумкин. Бундан ташқари вилоятда (Бухоро шаҳрида 3 та, Когон шаҳар, Бухоро, Жондор, Олот, Ромитан, Ғиждувон туманларида 1 тадан) Глобал фонд жамғармаси томонидан молиялаштирилувчи 9 та Ишонч хоналари ташкил этилган. Булар томонидан ИОГМИҚ (игна орқали гиёҳванд моддалар истемол қилувчи) шахсларга аноним хизмат кўрсатилиб, ОИВ инфекциясини олдини олиш мақсадида профилактик воситалар бепул тарқатилади.

Матбуот анжуманида журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларига соҳа мутахассислари томонидан аниқ жавоблар олди.  

 

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат),

ЎзА мухбирлари