Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Indorama Corporation» компанияси янги лойиҳага 40 миллион доллар инвестиция киритди
16:55 / 2021-09-29

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан Фарғона вилоятидаги “Indorama Kokand Fertilizers and Chemicals” акциядорлик жамияти фаолияти билан журналист ва блогерларни яқиндан таништириш мақсадида пресс-тур ташкил этилди.

Мамлакатимизда бугунги кунда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш, тўғридан тўғри инвестицияларни жалб этиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда. «Қўқон суперфосфат заводи» 1935 йилда Қизилқум фосфорит комбинатининг «Тошқура» конидаги фосфоритлардан минерал ўғитлар ишлаб чиқариш мақсадида ташкил қилинган эди. Корхона фаолиятини диверсификация қилиш мақсадида 2019 йилда унинг 96 фоиз акциялари «Indorama Corporation» компаниясига сотилди ҳамда бу ерда кенг кўламли модернизация ишлари бажарилди. Бу ишлар натижасида  ишлаб чиқариш қуввати йилига 75 000 тоннадан 350 000 тоннага етказилди. Шунингдек, Испания, АҚШ, Россия, Туркия, Ҳиндистон, Хитой давлатларининг етакчи компанияларидан замонавий ускуналар олиб келиб ўрнатилди. Айни кунларда қишлоқ хўжалиги соҳаси учун сифатли минерал ўғит ишлаб чиқарилмоқда.

[gallery-4098]

–Жорий йилнинг февраль ойида бу ерда суперфосфат ишлаб чиқариш тармоғи ишга туширилди, – дейди Қўқон шаҳридаги “Indorama Kokand Fertilizers and Chemicals” акциядорлик жамияти ижрочи директори Акмал Абдуллаев. – Инвестиция миқдори 40 миллион долларини ташкил қилди. Ўтган давр мобайнида 100 минг тонна 170 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. 2,7 миллион долларлик маҳсулот Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон, Афғонистон, Россия, Украинага экспорт қилинди. Ишга туширилган биринчи босқич лойиҳамизда 500 киши иш билан таъминланди. Эътиборли жиҳати, ишлаб чиқариш қуввати беш баробарга оширилди.

2021 йил якунига қадар янги азот-фосфор-калийли (NPK) комплекс минерал ўғитлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйилиши режалаштирилган. Ҳозирда лойиҳа ишлари якунланиб, қурилиш-монтаж ишлари жадал давом эттирилмоқда. Лойиҳа қуввати йилига 150 минг тонна бўлиб, инвестиция миқдори 10 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Шунингдек, сувда тез эрувчан ўғитларни ишлаб чиқариш ҳам кўзда тутилмоқда.

Пресс тур иштирокчилари бу ерда амалга оширилган шу каби ишлар билан танишди ҳамда ишчилар билан суҳбатда бўлди.

 

М. Сулаймонов,  

М. Қодиров (сурат), ЎзА