French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Индонезиянинг Бали ороли соҳилида йўловчи кема ҳалокатга учради
12:31 / 2021-06-30

Кеманинг чўкиб кетиши оқибатида 6 киши қурбон бўлган, деб хабар беради Синьхуа агентлиги маҳаллий полиция бўлими раҳбарининг берган маълумотига таяниб.

Хабарда таъкидланишича, сешанба куни ҳалокатга учраган  KMP Yunice  йўловчи кемаси бортида 41 йўловчи ва 15 нафар экипаж аъзоси бўлган. Қутқарув ишлари давом этмоқда.

Ассошиэйтед Пресс агентлигининг маълум қилишича, яна етти киши бедарак йўқолган. Ҳозирда уларни топиш учун қидирув ишлари олиб борилмоқда.