Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Индонезиядаги сув тошқинида 26 киши ҳалок бўлди
10:44 / 2024-03-12

Индонезиянинг Ғарбий Суматра музофотида кузатилган муссон ёмғири оқибатида тўққиз туман ва шаҳар, 37 мингдан ортиқ уй ва бино сув остида қолди. Табиий офат камида 26 нафар инсон ҳаётига зомин бўлди. 11 кишининг тақдири ҳозирча номаълум.

Электр таъминотидаги узилиш, шикастланган кўприк ва йўллар, қалин лой ва вайронагарчилик кўмак ишларига тўсқинлик қиляпти, дея маълумот берган мамлакат Табиий офатларга қарши курашиш миллий агентлиги.  

Қутқарувчилар марҳумлар жасадини кучли ёмғир юзага келтирган сел ва кўчки туфайли тўпланган сув тарқалгандан кейин топишяпти.  

Ҳисоботга кўра, 26 кўприк, 45 масжид, 25 мактаб зарар кўрган, 13 йўл ва икки суғориш тизими вайрон бўлган, 113 гектар шоли майдони, 300 квадрат/метр плантацияни сув босган.  

17 мингдан ортиқ оролдан иборат архипелаг – Индонезиянинг тоғли ҳудудларида авж олган кучли ёмғир ортидан миллионлаб одамлар истиқомат қиладиган жойларда тез-тез кўчки, тошқин юзага келмоқда.