Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Индонезияда тошқин қурбонлари 15 нафарга етди
14:32 / 2020-07-15

Аввалроқ Хитойнинг «Синхуа» ахборот агентлиги ушбу ҳодиса оқибатида 5 инсон нобуд бўлгани ва 38 фуқаро бедарак йўқолганини билдирганди.


Индонезиянинг Жанубий Сулавеси провинциясига ёпирилган сув тошқинидан камида 15 киши ҳалок бўлгани ҳақида “Channel News Asia” телеканали маҳаллий ҳукумат вакили сўзларига таяниб маълум қилди.

Аввалроқ Хитойнинг «Синхуа» ахборот агентлиги ушбу ҳодиса оқибатида 5 инсон нобуд бўлгани ва 38 фуқаро бедарак йўқолганини билдирганди.

Қайд этилишича, шаррос қуйган давомли ёғингарчиликдан сўнг юзлаб уйларни лойқа босган. Шимолий Луву округи Қидирув-қутқарув бошқармаси бошлиғи Муслим Мучсиннинг сўзларига қараганда, 2 мингдан зиёд аҳоли вакили вақтинчалик панагоҳларда жон сақлашга мажбур бўлишди.

Инда округи раҳбари Путри Индриани эса сўнгги маълумотларга кўра, 15 киши офат қурбони бўлганини айтган. Путри хоним биргина митти туманда 56 одамнинг дараги чиқмаётганини қайғу билан эътироф этди.

Телеканал унинг «Афсуски, бу рақам яна ошиши мумкин, чунки айрим аҳоли пунктларига етиб боришнинг иложи бўлмаяпти», - деган сўзларини ҳам иқтибос сифатида келтирган.