Индонезияда отилган вулқон туфайли 13 киши ҳалок бўлди
Индонезиянинг Ява оролида вулқон отилди, у Семеру деб номланади.
BBCнинг хабар беришича, 15 километр баландликда отилган вулқон кули туфайли 13 киши қурбон бўлди.
Индонезия табиий офатларга ёрдам бериш агентлиги юзга яқин фуқаро жароҳат олганини маълум қилди.
Табиий офат ҳудудда 900 дан ортиқ киши эвакуация қилинишига сабаб бўлган.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, вулқоннинг отилиши шунчалик кучли бўлганки, кул туфайли осмон ва қуёш кўринмай қолган.
Маълумот ўрнида, Австралиянинг Дарвин вулқон куллари бўйича маркази кул вулқон чўққисининг жануби-ғарбий томонига оқиб кетаётганини хабар қилди.
Индонезияда охирги марта 2021 йил январда вулқон отилган эди. Семеру вулқони мамлакатдаги 130 га яқин фаол вулқонлардан бири ҳисобланади.