Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Индонезияда мактаб қулаб тушди, қурбонлар бор
10:53 / 2025-10-07

Индонезиянинг Сидоаржо шаҳридаги мактаб-интернат қулагани оқибатида ҳалок бўлганлар сони 52 кишига етди, деб хабар тарқатди “Detik” портали.

Диний мактаб-интернатнинг кўп қаватли биноси душанба куни ўқувчилар аср намозига йиғилаётган пайтда қулаб тушган.

Қутқарувчилар Ал-Хозини ислом мактаб-интернати вайроналари остидан яна етти нафар жасадни олиб чиқди, деб ёзди нашр.

Миллий қидирув ва қутқарув агентлиги амалиётлари директори Юдхи Брамантё барча қурбонлар вайроналар остидан олиб чиқилганини маълум қилди.

С.Раҳимов, ЎзА