Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Индонезияда кўчки оқибатида 18 киши ҳалок бўлди
14:11 / 2024-04-15

Индонезиянинг Жанубий Сулавеси провинциясида содир бўлган кўчки оқибатида қурбонлар сони 18 кишига етди, яна 2 киши бедарак йўқолган.

Бу ҳақда Макассар шаҳри қидирув-қутқарув хизмати раҳбари Мехианус Бекабел маълум қилмоқда. 

Қидирув ва қутқарув ишларига қалин туман ва ёмғир тўсқинлик қилди, дейди расмийлар. 

Шанба куни кечқурун Тана Торажада кучли ёғингарчилик туфайли юзага келган кўчкилар бир неча уйни вайрон қилган. 

ЎзА