Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Индонезияда кўчки: 8 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одам бедарак
12:35 / 2026-01-25

Индонезия ғарбидаги Ява музофотида содир бўлган кўчки саккиз инсоннинг ҳаётига зомин бўлди.

Ҳозирча 82 кишининг тақдири номаълум.

Бир неча кун давом этган кучли ёғингарчиликдан сўнг Бандунг туманида кузатилган офат, жумладан, турар-жой манзилларини ҳам вайрон қилган. Маҳаллий расмий Герман Сурятман "Antara" ахборот агентлигига қидирув-қутқарув гуруҳи қийин шароитда ишлаётганини айтган.

- Кўчки остида қолгани тахмин қилинаётган 113 фуқародан 23 нафари қутқарилди, - деди мулозим. - Саккиз одамнинг жонсиз танаси топилди.

Қидирув давом этяпти. Расмийлар кўчки 30 дан зиёд уйга зиён етказгани, баъзи турар-жой мажмуалари бутунлай кўмилиб қолганига эътибор қаратган.

Г.Сатторова, ЎзА