Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Индонезияда чиқиндихона қулаб, етти киши ҳалок бўлди
17:28 / 2026-03-10

Сешанба куни Жакарта чеккасидаги Бантарагебанг чиқиндихонасида фалокат юз берди. Оқибатда камида етти киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда маҳаллий қутқарув агентлиги раҳбари Десиана Картика Баҳари маълум қилди.

Ҳодисага сабаб бўлган якшанба кунги кучли ёмғир таъсирида улкан чиқинди тўпи одамлар устига қулаган.

Мулозимнинг сўзларига кўра, қутқарувчилар еттинчи қурбонни топгач, қидирув ҳаракати тўхтаган.

- Полициядан тақдири номаълумлиги ҳақида хабар келган икки нафар инсон соғ-саломат уйига қайтгани тўғрисида маълумот олдик,  - деди Баҳари журналистларга.

Вафот этганлар орасида юк машина ҳайдовчилари, чиқиндихонадаги кичик озиқ-овқат дўконлари эгалари ҳам бор.

Таъкидланишича, қидирув амалиётида 200 дан ортиқ ходим иштирок этган, вайрона остидаги одамларни топиш учун экскаваторлар ва термал тасвирлаш дронларидан фойдаланилган.

Тахминан 110 гектар майдонни эгаллаган Индонезиядаги энг йирик Бантарагебанг чиқиндихонаси кунига 6500-7000 тонна ахлат қабул қилади.

С.Раҳимов, ЎзА