Индонезияда 10 минг киши сув тошқини туфайли уйларини тарк этди
Индонезиянинг Ғарбий Ява вилоятидаги Караванг округида рўй берган кучли сув тошқини ҳамда довул 10 минг кишини уйини тарк этишига мажбур қилди, деб хабар қилади Синьхуа ахборот агентлиги.
Индонезиянинг Ғарбий Ява вилоятидаги Караванг округида рўй берган кучли сув тошқини ҳамда довул 10 минг кишини уйини тарк этишига мажбур қилди, деб хабар қилади Синьхуа ахборот агентлиги.
Бундан олдинроқ Антара агентлиги қаттиқ жала туфайли мамлакат пойтахти Жакартанинг бир қисмини, жумладан президент саройини ҳам сув босгани ҳақида маълум қилган эди. Ёғингарчилик душанба куни бошланган.
Табиий офатга қарши кураш бўйича миллий агентлик вакили Агуса Вибовонинг таъкидлашича, табиий офат учта мактаб ва масжидни вайрон қилган. 800 гектар шолипоя сув остида нобуд бўлган, сув тошқинидан жами 47,7 минг киши жабр кўрган. Оқибатда чоршанба куни 14 кунлик фавқулодда вазият эълон қилинди.