Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Индонезия жануби-шарқида зилзила
18:53 / 2025-07-14

АҚШ Геология хизмати (USGS) маълумотига кўра, душанба куни Индонезия шарқий қирғоғида 6,7 магнитудали зилзила содир бўлган. Цунами хавфини юзага келтирмаган табиий офат ўчоғи 66 километр чуқурликда, шарқдаги Малуку музофоти Туал шаҳридан 177 километр ғарбда жойлашган.

Тинч океани цунамидан огоҳлантириш маркази жиддий хавф йўқлигини айтган. Геофизика агентлиги эса ижтимоий тармоқда ер қимирлаши “цунами келтириб чиқариш салоҳиятига эга даражада эмаслиги"ни таъкидлаган. Расмийлар моддий зарар ёки қурбонлар ҳақида маълумот бермади.

Бу улкан архипелаг давлати Тинч океани оловли ҳалқасида жойлашгани боис тез-тез зилзилани бошдан кечиради. Ҳудудда тектоник плиталар тўқнашуви кучли сейсмик фаоллик ёйини ҳосил қилган. Хатарли манзил Япониядан бошланиб, Жануби-шарқий Осиё ва Тинч океани соҳили орқали чўзилган.

2021 йил январь ойида Сулавеси шаҳрида содир бўлган 6,2 магнитудали зилзила 100 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган эди. Ўшанда минглаб одамлар бошпанасиз қолган.

Г.Сатторова, ЎзА