Индонезия ва Саудия Aрабистони биринчи марта Халқаро армия ўйинларида иштирок этади
Индонезия ва Саудия Aрабистони 2021 йилги Халқаро армия ўйинларида илк бор қатнашмоқда, деб хабар берди Россия мудофаа вазирлиги.
Таъкидланишича, Буркина-Фасо, Индонезия, Перу ва Саудия Aрабистони ушбу мусобақада биринчи марта ўзларини синаб кўради.
“Халқаро армия ўйинлари 2021 йил 22 август — 4 сентябр кунлари бўлиб ўтади, унда 40 дан ортиқ мамлакатдан 277 та жамоа қатнашиш истагини билдирган”, дейилади вазирлик хабарида.
Aрмия мусобақалари бир нечта мамлакатлар ҳудудида ўтказиладиган бўлди. Масалан, Россияда 16 та мусобақа бўлиб ўтади. Беларусь, Хитой ва Эронда учтадан бўлса, Вьетнам, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Мўғулистонда иккитадан, Жазоир, Aрманистон, Сербия ҳамда Қатарда биттадан мусобақа ўтказилиши айтилмоқда.