French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Индонезия туризм ва ижодий иқтисодиёт вазири Сандиага Уно билан учрашув бўлиб ўтди
16:39 / 2022-10-11

Балидаги III Бутунжаҳон ижодий иқтисодиёт конференцияси доирасида Индонезия туризм ва ижодий иқтисодиёт вазири Сандиага Уно билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги бу ҳақда хабар бермоқда. Учрашувда Ўзбекистон томонидан Маданий мерос агентлиги директори Баҳодир Абдикаримов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ижрочи директори маслаҳатчиси, Коммуникация ва стратегик ривожланиш бошқармаси бошлиғи Элмурод Нажимов ҳамда жамғарманинг Таълим ва инклюзивлик бошқармаси бошлиғи Мадина Бадалова иштирок этди.

Томонлар келгусида мамлакатимизда музей йўналиши ва ижодий соҳани биргаликда ривожлантириш бўйича меморандум имзолаш имкониятини муҳокама қилдилар.

Сандиага Уно Ўзбекистон маданияти ва санъати намояндаларига нисбатан кўп йиллик қизиқиш борлигини таъкидлади. 2024 йилда бўлажак конференция доирасида Ўзбекистонга амалга ошириладиган ташриф ҳақида сўзлади.

Ушбу ташриф маданий ташаббуслар доирасида мамлакатда сайёҳлик истиқболларини ривожлантириш, музейлар соҳасини қўллаб-қувватлаш ҳамда халқаро миқёсдаги мутахассислар орасида тажриба алмашинувини рағбатлантиришга хизмат қилиши таъкидлаб ўтилди.

Н.Усмонова, ЎзА