Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Индонезия сувликларида йўқолган сайёҳлар серфинг тахталарида жон сақлаб қолган
14:05 / 2023-08-15

Индонезия денгиз соҳилида йўқолиб қолган австралиялик уч сайёҳ серфинг тахтаси ёрдамида сув юзасида омон қолган, деб хабар тарқатди Австралиянинг 9 news портали.

Бундан аввалроқ тўрт нафар австралиялик ва уч нафар индонезиялик сайёҳлар Суматра оролида довул пайтида йўқолгани ҳақида хабар берилган эди. 9 news портали тарқатган маълумотга кўра, австралиялик уч сайёҳ топилган. Улар серфинг тахтасида жон сақлаб қолган.

Душанба куни Австралия ташқи ишлар ва савдо вазирлиги ғарқ бўлган қайиқдаги йўловчиларни қидириш ва қутқариш ишлари бошлангани ҳақида хабар тарқатган эди. Бироқ, ҳозирча сайёҳлар гуруҳи топилгани ҳақидаги хабар расман тасдиқлангани йўқ, дейилади хабарда.

ЎзА