Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Индонезия Президенти деҳқонларга 1000 дона бойқуш беради
12:40 / 2025-04-08

Индонезия Президенти Прабово Субианто мамлакат экинзорларида каламушлар босқинига қарши курашиш учун фермерларга 1000 бош бойқуш ажратишга ваъда берди. Бу ҳақда “Jakarta Post” портали ёзган.

– Каламуш қишлоқ хўжалигидаги жиддий муаммолардан бири, – деган давлат раҳбари. – Зараркунандаларга қарши курашнинг ўзимиз ривожлантира оладиган ечимларини топишимиз керак. Бойқуш табиий йиртқич сифатида бу борада самарали ва экологик тоза ёндашувни ифодалайди. Ҳукумат фермерларга айни муаммони ҳал қилишда ёрдам бериш учун 1000 та бойқушни тақсимлаб тарқатади.

Жаноб Субианто қанотли кўмакчилар ўзларидан кўпайиб, узоқ муддат давомида фойда келтиришига ҳам умид билдирган.