Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Индонезия пойтахтни кўчириш тўғрисида қонун қабул қилди
09:41 / 2022-01-19

Индонезия парламенти коронавирус пандемияси туфайли тўхтатилган пойтахтни Жакартадан Борнео оролига кўчириш ҳақидаги қонун лойиҳасини маъқуллади.

Индонезия — 18 минг оролдан иборат дунёдаги энг катта архипелагда жойлашган.
Тирбандлик, сув тошқини ва ҳаво ифлосланишидан азият чекаётган 10 миллион кишилик гавжум мегаполис - Жакартадан ҳукуматни кўчириш режаси турли даврда бир неча президент томонидан илгари сурилган. Афсуски, ҳозирча бунинг уддасидан чиқишмаган.


Индонезиянинг янги пойтахти, Калимантан ороли жануби-шарқида жойлашган Нусантара шаҳри таржимада “архипелаг” маъносини англатади. 
Президент Жоко Видодо 2019 йили марказни ўзгартириш режасини эълон қилган ва айни мақсадни амалга ошириш учун ғазнадан қарийб 32 миллиард доллар ажратилган.