Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Индонезия полицияси гиёҳванд моддаларни назорат қилувчи идораларни текширмоқда
23:22 / 2023-06-26

Индонезияда полиция 200 дан зиёд боланинг ўлими билан боғлиқ йўтал сиропи бўйича тергов кўламини кенгайтириб, мамлакатдаги гиёҳванд моддаларни тартибга солувчи идоралар билан қизиқа бошлади. Айни жараёнда тегишли мансабдор шахсларнинг муайян ҳаракати жиноий ҳуқуқбузарликка алоқадорлиги эҳтимолини инобатга олиб, дастлабки суриштирув ўтказмоқда. Бу ҳақда “Аrabnews” нашри хабар берди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бундай сироплар учун глобал фармацевтика таъминот занжирини текшириш учун қатор мамлакатлар билан ишламоқда.  

Ўтган йил охирида полиция дори ишлаб чиқарувчиларга йўтал сиропига қонуний аралашма ўрнига заҳарли саноат кимёвий моддаси қўшилган хом ашё етказиб берган ва тарқатган Индонезия компанияларининг саккиз ходимини айблаб, ҳибсга олганди. 

Полициянинг мазкур иш бўйича бош терговчиси Андика Уррасидин билдиришича, полиция кўпчиликни сўроққа чақирган. Тергов давом этяпти.  

 

Муҳаррама Пирматова,  

ЎзА