Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Индонезия ўзи ишлаб чиқарган дрон-камикадзини намойиш қилди
12:19 / 2022-11-04

Жакартада ташкил этилган Indo Defense 2022 мудофаа кўргазмасида Индонезиянинг PT Pindad компанияси Minibe деб номланган масофадан туриб бошқариладиган дрон-камикадзини намойиш қилди, деб хабар тарқатди Detik.com портали.

"Ҳозирча бу фақат нусхаси, қачонки у фойдаланиш даражасига етказилса, биз унинг янгиланган версиясини тақдим этамиз", – деди PT Pindad  маҳсулотларини яратиш бўлими катта мутахассиси Пиндад Сарасвати.   

"Биз Индонезия миллий армияси билан боғландик ва мақтов эшитдик, шу боис дрон яратиш жараёнини давом эттирамиз", – дея қўшимча қилган Сарасвати.   

Порталнинг ёзишича, сўнгги пайтларда Индонезия ҳарбий саноатининг йирик ўйинчилари  учувчисиз ўзи учар қурилмалар яратиш устида иш олиб бормоқда. Мазкур дронлардан чегараларни қўриқлашда ҳамда жанговар ҳаракатларда фойдаланиши мумкин, дейилади хабарда.