Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Индонезия ҳукумати сувости кемасини қидириш ишлари ҳамон давом этаётганини маълум қилди
17:08 / 2021-04-23

Камида 25 та кема мамлакат ҳарбий денгиз кучларига қарашли сувости кемасини қидиришда давом этмоқда, деб хабар берди Channel News Asia телеканали мамлакат қуролли кучлари вакили Аҳмад Риад берган маълумотга таяниб.

Риаднинг таъкидлашича, айни пайтда қидирув жараёнига Индонезия ҳарбий денгиз кучларининг 18 кемаси жалб қилинган, яна полицияга қарашли 4 та ва қидирув-қутқарув хизматига қарашли 3 та кема ҳам чўкиб кетган сувости кемасининг жойини аниқлаш учун Индонезия сувликларини кезиб юрибди.

"Биз қидирув ишларига бошқа мамлакатлар кемалари ҳам қўшилишини кутмоқдамиз. Сингапурга қарашли MV Swift Rescue кемаси бугун кечга бориб сафимизга қўшилади", — деди Риад.

Индонезия ҳарбий денгиз кучларига қарашли KRI Nanggala 402 сувости кемаси Бали ороли яқинида ўқув-машқ амалиётларини ўтаётганда алоқага чиқмай қўйганди. Кема бортида камида 53 киши қолган. Daily Star газетасининг мамлакат ҳарбий кучлари қўмондони Хади Чахъянтонинг берган маълумотига таяниб маълум қилишича, субмарин 700 метр чуқурликда бўлиши мумкин. Сувости кемаси ичидаги кислород захираси шанба кунгача етади.

Хабарда қидирув ишларига Россия, АҚШ, ГФР, Франция, Ҳиндистон, Туркия ва Австралия ўз ёрдамини таклиф қилгани айтилмоқда.