Индонезия ғарбида табиий офат оқибатида 17 киши қурбон бўлди
Маҳаллий табиий офатларга қарши кураш бўлими котиби Сирафуддин Муҳаммаднинг «Синьхуа» агентлигига маълум қилишича, табиий ҳалокат душанба куни Натуна туманида юз берган. Фожиага кучли жала сабаб бўлгани айтилмоқда.
«Чоршанба куни яна 6 кишининг жасади топилди, жами қурбонлар сони 17 кишига етди», – деган Сирафуддин Муҳаммад.
Айни пайтда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Хабарда айтилишича, тупроқ кўчиши минглаб одамларни уйларини тарк этишга мажбур қилган.