French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Индивидуал мурожаатларни кўриб чиқишнинг муҳим жиҳатлари муҳокама этилди
12:36 / 2019-12-05

“Пойтахт” бизнес марказида БМТнинг шартномавий органларида индивидуал мурожаатларни кўриб чиқиш ва уларнинг ижросини таъминлаш бўйича илғор тажрибаларни қўллаш тартибига бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди.


“Пойтахт” бизнес марказида БМТнинг шартномавий органларида индивидуал мурожаатларни кўриб чиқиш ва уларнинг ижросини таъминлаш бўйича илғор тажрибаларни қўллаш тартибига бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан БМТ Тараққиёт дастури, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Бошқармасининг Марказий Осиё минтақавий бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Семинар-тренингдан кўзланган асосий мақсад инсон ҳуқуқлари соҳасидаги БМТнинг шартномавий органларида индивидуал мурожаатларни кўриб чиқишнинг энг яхши амалиётини жорий этишдан иборат.

Мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш, ҳимоя қилиш, уларга риоя қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналиши ҳисобланади. Бугунги кунда Ўзбекистонда миллий қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётида инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартларни тизимли ва босқичма-босқич амалга оширишнинг ўзига хос модели ишлаб чиқилган.

Ҳозирда мамлакатимиз инсон ҳуқуқлари бўйича 70 дан ортиқ асосий ҳужжатларга, шу жумладан БМТнинг 6 та асосий шартномалари ҳамда 4 та факултатив протоколларга қўшилган. Уларнинг ижроси бўйича миллий маърузалар мунтазам равишда Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш ҳамда БМТнинг шартнома қўмиталарига тақдим этилади.

Семинарда таъкидланишича, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлайдиган айрим халқаро стандартларнинг самарали бажарилишига салбий таъсир кўрсатадиган қатор тизимли муаммолар сақланиб қолмоқда. БМТнинг шартнома қўмиталари томонидан индивидуал мурожаатларни кўриб чиқиш, ижросини таъминлаш ва жавоб тайёрлашнинг аниқ механизми йўқ.
Тадбирда судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро шартномалари нормаларини амалиётга жорий этишнинг аҳамияти хусусида тўхталиб ўтилди. Шунингдек, семинар-тренинг давомида иштирокчилар БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича асосий ҳужжатлари ҳақида маълумотга эга бўлдилар.

Семинар-тренинг давомида иштирокчилар инсон ҳуқуқлари бўйича индивидуал мурожаатларни кўриб чиқишнинг тартиб-қоидалари, хориж тажрибаси хусусида фикр алмашди.
Семинар-тренинг 6 декабрь куни ҳам давом этади.