Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳиндистонда биргина оила истиқомат қиладиган осмонўпар бино борлигини биласизми?
18:05 / 2020-05-11

Ҳиндистоннинг кўп миллионлик нуфусга эга Мумбай шаҳрида бор-йўғи битта оила яшайдиган осмонўпар бино бор.


Ҳиндистоннинг кўп миллионлик нуфусга эга Мумбай шаҳрида бор-йўғи битта оила яшайдиган осмонўпар бино бор.

Ушбу ғаройиб уй Ҳиндистондаги энг бадавлат кишиларнинг бири Мукеш Амбанига қарашлидир.

Мукеш Дхирубхай Амбани Ҳиндистондаги Reliance Industries компанияси эгаси ҳисобланади. Унинг энергетика, нефткимё, текстель, чакана савдо ва телекоммуникация бўйича фаолият олиб бораётган корхоналари бор.

Османўпар бино “Антилия“, деб номланган. Ушбу ғаройиб номни у XV аср харитасида акс эттирилган Атлантика океанидаги афсонавий орол номидан олган.

“Антилия“ биноси чикаголик меъмор томонидан лойиҳалаштирилган бўлиб, бинонинг қурилиши 7 йил давом этган. 2010 йилда қуриб битказилган уй 27 қаватдан иборат бўлиб, баландлиги 173 метрни ташкил этади.

“Антилия“ дунёдаги энг баланд хусусий уй ҳисобланади.

Осмонўпар бинода бор-йўғи олти киши яшайди, яъни Мукеш Амбанининг ўзи, унинг онаси, хотини ва учта фарзанди. Уларга 600 киши хизмат кўрсатади.

Бинонинг дастлабки олти қаватида 168 та автомобилга мўлжалланган автотураргоҳ жойлашган. Уларга еттинчи қаватда автосервис хизмат кўрсатади.

Уйда шунингдек, кинозал, балет зали, театр, фитнесс клуб, спа-салон, ҳовуз, вертолёт қўнадиган майдон, “музли хона“ ва турли ҳашаматли боғлар мавжуд.

Бино баланд деворлар билан ўралган, уни қўлларида автомат тутган одамлар қўриқлайди.