Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳиндистон Ўзбекистон билан IТ соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқчи
14:03 / 2020-07-18

Икки мамлакат ўртасидаги АКТ соҳасидаги ҳамкорлик ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш учун катта имкониятдир.


Пандемияга қарамай, Ҳиндистон рақамли компаниялари, айниқса, Ҳиндистоннинг рақамли эволюциясидан фойда олишни мақсад қилган АҚШ компаниялари билан энг қулай ҳамкорликни йўлга қўймоқда.

Сўнгги тўрт ой ичида Google компанияси 10 миллиард долларлик фонд билан сармоя киритишини эълон қилди, Walmart Flipkartга 1,2 миллиард доллар, Foxconn 1 миллиард доллар сармоя киритганини эълон қилди, Facebook Ҳиндистоннинг Reliance Jio платформаларига 5,7 миллиард доллар сармоя киритди ва рўйхат билан давом этмоқда. Жанубий Корея гиганти - Kia motors, Qualcomm Ventures, Samsung, Саудия Арабистонининг PIF, Hyundai Mobis, Tsuzuki - япон электроникасининг етакчи компанияси, Axtria - хотира дастурлар ва маълумотларни таҳлил қилиш бўйича глобал лидер, Thomson, We Global Ҳиндистонда ўсиб бораётган бозордан, ёш аҳоли ва керакли инвестиция муҳитидан фойда олишни мақсад қилишган.

Ҳиндистон рақамли бозорларнинг сўнгги фойдаланилмаган масканларидан бири, чунки 1,3 миллиард аҳолисининг деярли ярми интернетга уланиши керак. Келгуси йилларда интернетга уланишнинг ўсиши кутилмоқда. Деҳли сиёсатчилари ушбу имкониятдан кўпроқ сармоя жалб қилиш учун фойдаланишга ҳаракат қилмоқда ва айни пайтда маҳаллий стартапларни қўллаб-қувватламоқда.

Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабарига кўра, Ҳиндистон ахборот коммуникация технологиялари (АКТ) компаниялари Ўзбекистондаги IТ-фирмалар билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришга киришган.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг рақамли иқтисодиётни ривожлантириш ҳамда фан ва технологиялар соҳаларини ривожлантиришга қаратилган чақириғига мувофиқ, Ҳиндистоннинг дастурий таъминотни реклама қилиш кенгаши Ҳиндистон элчихонаси билан икки мамлакатнинг АКТ компаниялари ўртасида видеоконференция орқали B2B форматидаги учрашувларини ташкил этди.

Яқин йилларда Ўзбекистонда катта ютуққа эришмоқчи бўлган IТ соҳаси ҳинд IТ-компаниялари билан, айниқса, бизнес жараёнларини автоматлаштириш, робототехника соҳасидаги ускуналар, ишлаб чиқариш ва хизматлар соҳасидаги дастурий тъаминот соҳаларида салоҳиятни ривожлантиришга катта қизиқиш билдирди. Турли компаниялар учун кўп маълумотлар, маълумотларни таҳлил қилиш ва масофавий серверлар тармоғи дастурлари ва маълумотлар таҳлиллари киритилди.

Икки мамлакат ўртасидаги АКТ соҳасидаги ҳамкорлик ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш учун катта имкониятдир.

Ўзбекистон IТ-паркининг расмий вакиллари ва турли давлат хизматчилари билан бир қаторда Ҳиндистон ҳукуматининг IТEС дастурига биноан IТ технологиялари, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, киберхавфсизлик, сунъий интеллект, катта маълумотлар таҳлиллари бўйича малака оширади.

Ҳиндистон IТ-мутахассиси, шунингдек, Ахборот технологиялари вазирлигида ўринбосар лавозимида ишлаётган бўлиб, Ўзбекистонда АКТ соҳасида тажрибани ривожлантиришга ёрдам беради.