Ҳиндистон: коронавирус билан касалланганлар даволанаётган касалхонада ёнғин содир бўлди
Суриштирувлар натижасида ёнғин электр энергиясидаги қисқа туташувлар оқибатида келиб чиққанлиги аниқланди.
Ҳиндистоннинг Андхра-Прадеш штатидаги коронавирус билан касалланганлар учун даволаниш маскани сифатида фойдаланилаётган меҳмонхонада юз берган ёнғин оқибатида 7 киши ҳалок бўлди.
Суриштирувлар натижасида ёнғин электр энергиясидаги қисқа туташувлар оқибатида келиб чиққанлиги аниқланди. Талафот оқибатида жабрланганларга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилган, дейилади «ТАСС» хабарида.