Ҳинд мутафаккири ҳаётига бағишланган кўргазма
Тошкент фотосуратлар уйида Ҳиндистоннинг мамлакатимиздаги элчихонаси, Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамкорлигида ҳинд давлат арбоби Маҳатма Ганди таваллудининг 150 йиллигига бағишланган “Менинг ҳаётим – менинг хабарларим” номли фотокўргазма очилди.

Моҳандас Карамчанд Ганди 1869 йил 2 октябрда Ҳиндистоннинг Пўрбандар шаҳрида туғилган. У Ҳиндистон миллий озодлик ҳаракатининг раҳнамоси саналади.
Кўргазмада мутафаккирнинг 76 фотоси жой олган бўлиб, уларда Ганди ҳаётининг турли босқичлари тасвирланган. Мазкур фотосуратлар Нью-Деҳли шаҳридаги Гандининг “Смрити” музейи томонидан тақдим этилган. Томошабинлар бу суратлар орқали буюк давлат арбобининг босиб ўтган ҳаёт йўли, унинг дунёга мурожаати ҳақида кўплаб маълумотларга эга бўлади.
Кўргазма 25 октябргача давом этади.