“Қандли диабет 2-тур билан оғриган беморларда коронар томирларнинг эндоваскуляр реваскуляризациясида Галектин-3 ва H-FABP маркерларининг самарадорлиги” мавзусида
Инагамова Диёра Тельмановнанинг 14.00.03 – “Эндокринология” ихтисослиги бўйича “Қандли диабет 2-тур билан оғриган беморларда коронар томирларнинг эндоваскуляр реваскуляризациясида Галектин-3 ва H-FABP маркерларининг самарадорлиги” мавзусидаги тиббиёт фанлари фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги фан доктори илмий даражасини берувчи DSc.04/01.04.2023.Tib.161.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2025 йил 11 декабрь куни 13:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 100125, Тошкент шаҳри, Мирзо Улугбек тумани, Мирзо Улугбек кўчаси 56-уй. Маъмурият биноси, 2-этаж, мажлислар зали
Тел.: (99894) 622 96 96
e-mail: info@endomarkaz.uz