Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“In-Vitro” усулида тут кўчатлари кўпайтирилмоқда
15:13 / 2023-11-22

Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси ва “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси томонидан ишлаб чиқилган “Ипакчиликни ривожланиш концепцияси”да босқичма-босқич пилла етиштиришни кўпайтириш, уларнинг сифатини яхшилаш белгилаб олинган. Мақсадга эришиш учун ипак қуртининг озуқа базасини мустаҳкамлаш, сифатини яхшилаш ҳамда қурт боқиш учун яроқли тут кўчатларини етиштириш муҳим ўрин тутади.

Шунга кўра, Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси Иқболжон Эргашев Андижон вилояти Марҳамат туманидаги “In-Vitro” усулида тут кўчатларини кўпайтириш лабораторияси фаолиятини кўздан кечирди. 

Мазкур лойиҳа жорий йилда ишга туширилган бўлиб, бугунги кунда тўлиқ ҳолатда ўз фаолиятини олиб бормоқда. Объект “Ипак Кўчат” кўчатчилик кластери тасарруфида бўлиб, “In-Vitro” усулида тут кўчатларини етиштириш билан шуғулланади.  

“In-Vitro” усулида кўчатлар етиштиришдан мақсад янги ташкил қилинадиган тутзорларни турли мавсумларда қурт боқиш учун яроқли, серҳосил, хўжалик қиймати белгилари юқори ҳамда турли касалликларга чидамли бўлган янги навдаги тут кўчатлари билан таъминлашдан иборат.  

Гулноза Бобоева, ЎзА