Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қинғир ишнинг қийиғи чиқди
12:12 / 2020-08-19

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.


Бухоро вилояти божхона бошқармаси Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлими ҳамда Ташқи иқтисодий фаолиятда нотариф тартибга солишни назорат қилиш ва божхона экспертизаси гуруҳи ходимлари томонидан навбатдаги найранг фош этилди.

Вилоятда фаолият олиб бораётган масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига хорижий давлатдан олиб келинган “Toyota Tundra Edition 1794” русумли автотранспорт воситаси ҳужжатларда енгил автомашина сифатида қайд этилган.

Бироқ ўрганиш жараёнида маълум бўлдики, аслида мазкур автомашина “пикап” яъни юк ташиш учун мўлжалланган автотранспорт воситаси эканлиги аниқланди. Уддабуронларнинг қинғир режаси фош бўлди. Натижада давлат фойдасига 258,3 миллион сўм қўшимча божхона тўловлари ундириб олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.