Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Имзоларни тўплаш ишлари давом этаяпти
13:17 / 2021-08-19

Сайлов – 2021

Президент сайловида иштирок этувчиларнинг имзоларини тўплаш бу муҳим сиёсий жараёнга тайёргарлик кўришнинг асосий босқичларидан биридир.

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Бухоро вилояти кенгашининг барча бўғинларида ушбу тадбирга жиддий ёндашилган ҳолда иш олиб борилмоқда. Айни пайтгача вилоят бўйича 1,5 мингга яқин имзо тўпланди.

Президент сайловини ташкил этиш юзасидан партиянинг вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари қошида фаолият юритаётган сайлов штабларига имзо тўплашга доир маълумотлар ҳар куни белгиланган вақтда тақдим этилмоқда. Имзо тўплашни уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида тузилган ишчи гуруҳлар бу борада тезкорлик намуналарини кўрсатмоқда.

– Бу муҳим жараён электоратимиз, айниқса, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик вакилларининг, шу жумладан, алоқа соҳаси ходимларининг ҳам мамлакатимиздаги Президент сайловига қизиқиши тобора кучайиб бораётганини кўрсатади, – дейди “Ўзбектелеком” АК Бухоро филиали раҳбари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Халил Турдиев. – Корхонамизда бугунги кунда мингдан ортиқ киши меҳнат қилмоқда. Уларнинг аксарияти имзо тўплаш ишларида фаол қатнашмоқда. Шу тариқа биз ушбу сиёсий жараённинг уюшқоқлик билан ўтказилишига ўз ҳиссамизни ҳам қўшдик.

Шунингдек, Бухоро халқаро аэропорти меҳнат жамоаси аъзолари ҳам имзо варақаларини ўз вақтида тўлдирди.

– Бу нафақат имзо тўплаш жараёни, балки юртимизда тинчлик-осойишталикни таъминлаш, мамлакатимиз иқтисодиётини мустаҳкамлаш ва ҳеч шубҳасиз бизнес муҳитини барқарорлаштириш йўлида олиб борилаётган давлат аҳамиятига молик изчил сиёсатнинг мантиқий ифодасидир, – дейди корхона Ўзбекистон Либерал-демократик партияси қуйи бўғини етакчиси Анвар Эргашев. – Партиямиздан кўрсатилган номзод мамлакатимизда рўй бераётган янгиланишлар, юртимизда юритилаётган одилона тинчликсевар сиёсатни давом эттиришига ва ўз навбатида, иқтисодий ислоҳотларни янги поғонага кўтаришга, айниқса, тадбиркорлик соҳасини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаган ҳолда фаолият олиб боришига ишонамиз. Имзо тўплашда фаол иштирок этаётган корхонамиз меҳнат аҳли ҳам ягона шаклдаги имзо варақаларини якдиллик билан тўлдирди.

Шунингдек, вилоятнинг Вобкент, Шофиркон, Ғиждувон, Жондор, Бухоро туманларида ҳам имзо тўплаш ишлари давом этмоқда.

 

Зариф Комилов, ЎзА