Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Имзо йиғиш баробарида сайловнинг мазмун-моҳияти тушунтирилмоқда
13:58 / 2024-08-09

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократк партияси томонидан сайловда иштирок этишнинг муҳим талабларидан бири бўлган сайловчилар имзосини тўплаш ишлари қизғин руҳда ташкил этилмоқда. Партиянинг барча даражадаги ташкилотлари ҳамда партия фаоллари белгиланган миқдордаги имзоларни йиғиш жараёнига масъулият билан ёндашмоқда.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сурхондарё филиалида ўтказилган имзо йиғиш тадбирида 300 нафарга яқин фуқаро иштирок этиб, бўлажак сайловда «Миллий тикланиш» демократик партиясининг иштирокини қўллаб-қувватлаб имзо чекди.  

Шунингдек, Жиззах шаҳридаги Ўрда боғида ўтказилган имзо тўплаш тадбирида ҳам сайловчилар фаол иштирок этди. Имзо йиғиш баробарида фуқароларга «Миллий тикланиш» демократик партияси фаолияти ҳамда бўлажак сиёсий жараённинг мазмун-моҳияти ҳақида тушунчалар берилди.  

Эслатиб ўтамиз, имзо тўплаш жараёни 15 августга қадар давом этади. Сиёсий партиялар уларни қўллаб-қувватловчи камида 40 минг сайловчининг имзосини тўплаши лозим.  

М.Комилова,

ЎзА