Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текширувчи эксперт гуруҳлари иш бошлади
11:37 / 2023-06-01

Аввал хабар берилганидек, 31 май куни Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ҳамда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Марказий сайлов комиссиясига ушбу партиялар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодларни рўйхатга олишни сўраб мурожаат этди ва қонунчиликда белгиланган ҳужжатларни топширди.

Марказий сайлов комиссияси томонидан жорий йил 24 май куни “Сиёсий партиялар томонидан тақдим этилган имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текширувчи эксперт гуруҳларини тузиш тўғрисида” қарор қабул қилинган эди. Ушбу эксперт гуруҳлари томонидан Сайлов кодекси ҳамда Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 14 апрелдаги қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзоларни тўплаш ва имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текшириш тартиби тўғрисидаги низом талабларига қатъий риоя қилган ҳолда сиёсий партиялар томонидан тақдим этилган номзодларни қўллаб-қувватловчи имзо варақаларининг тўғри тўлдирилганлигини текшириш жараёни бошланди.  

[gallery-12136]

Имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текширувчи эксперт гуруҳлари таркибида криминалист, хатшунос эксперт-мутахассислари, Адлия ва Ички ишлар вазирликлари, шунингдек, олий таълим муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари мавжуд. Имзо варақаларини текширишда сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари ҳам иштирок этади.

Сиёсий партиялар тақдим этган имзо варақаларининг тўғри тўлдирилганлиги Марказий сайлов комиссияси томонидан тўрт кунлик муддатда текширилади.

Марказий сайлов комиссиясининг ишчи гуруҳи эксперт гуруҳлари билан ҳамкорликда қонунчилик талабларидан келиб чиқиб, сиёсий партиялар томонидан тақдим этилган барча ҳужжатларни текшириб чиқади. Тақдим этилган ҳужжатлар, шу жумладан номзодларни қўллаб-қувватловчи имзо варақалари қонунчилик талабларига мувофиқ бўлса, Марказий сайлов комиссияси сиёсий партиялар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодларни рўйхатга олиш ҳақида қарор қабул қилади.

 

Муҳтарама Комилова, Алимурод Мамадаминов (сурат), ЎзА