Имтиёзли тавсияномалар топширилди
Шарқий ҳарбий округ Маънавият ва маърифат марказида ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларига олий таълим муассасаларига имтиёз асосида ўқишга кириш имкониятини берадиган махсус тавсияномалар тантанали топширилди.
Бу ҳақда Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмат хабар берди.
Маросимда Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Лутфулла Бузруков ҳамда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этди.
Маълумот учун, Фарғона, Андижон ва Намангандаги ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари учун умумий ҳисобда 69 та тавсиянома тайинланган бўлиб, шулардан 53 таси ўз эгаларига топширилди.
Мазкур тадбир Наманган ва Андижон гарнизонларида ҳам бўлиб ўтиши режалаштирилган.