Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган " Агробанк " банк масъуллари ва жамият раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
13:18 / 2021-03-19

Бу ҳақида Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментни матбуот хизмати хабар берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон туман бўлими томонидан АТ “Агробанк” Андижон филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, филиалнинг масъул шахслари “Г.А.” МЧЖ раҳбари М.О. билан олдиндан тил бириктириб, 2019-2020 йилларда 9 нафар фуқаронинг хабарисиз уларнинг номига сохта маълумотлар тайёрлаш орқали 129,5 миллион сўм, фуқаро Х.М. билан олдиндан тил бириктириб, 3 нафар якка тартибдаги тадбиркорлар номига 90 миллион сўм, жами 219,5 миллион сўм имтиёзли кредит ажратиб ушбу кредит маблағларини шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.