French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Имтиёзли сармоялар – фаровон турмушга
12:20 / 2014-11-13

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан “Соғлом бола йили” Давлат дастури ижросини таъминлашда банкларнинг ўрнига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан “Соғлом бола йили” Давлат дастури ижросини таъминлашда банкларнинг ўрнига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки департаменти директори А.Қосимов, “Трастбанк” хусусий акциядорлик биржа банки бошқаруви раиси Ш.Ҳожизодаев ва бошқалар мамлакатимиз банк-молия муассасалари томонидан оилалар фаровонлигини таъминлаш, турмуш шароитини янада яхшилаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилганини таъкидлади.

“Соғлом бола йили” Давлат дастури доирасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, фермерликни ривожлантириш, аҳоли бандлиги ва даромадларининг ўсишини таъминлаш, уй-жойлар ва ижтимоий-маиший шароитлар яратишда тижорат банклари ҳам муносиб иштирок этмоқда. Жорий йилнинг ўн ойи давомида ушбу мақсадлар учун 8 триллион сўм кредит ажратилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,3 баробар кўпдир.

Оилавий бизнес, хусусий тадбиркорлик ва ҳунармандликни ривожлантиришга йўналтирилган молиявий хизматлар миқдори 170 миллиард сўмдан ошди. Банк кредитлари ҳисобига қишлоқ жойларда паррандачилик, асаларичилик, балиқчилик хўжаликлари ташкил этилди. Натижада минглаб янги иш ўринлари яратилди.

Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг бизнес лойиҳаларини имтиёзли шартлар асосида молиялаштиришга 180,1 миллиард сўм миқдорида микрокредитлар ажратилди. “Трастбанк” хусусий акциядорлик биржа банки ҳам бунда фаол иштирок этмоқда.

Мазкур банк томонидан ўтган даврда битирувчиларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш учун 1 миллиард 380 миллион сўмдан ортиқ сармоя ажратилган. Хотин-қизларнинг тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш учун 18 миллиард 628 миллион, оилавий тадбиркорлик субъектлари учун 2 миллиард 615 миллион сўмдан ортиқ кредитлар йўналтирилди. Ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида сарфланган ушбу маблағлар кўплаб ёшларнинг бизнесини ривожлантириш, оилавий фаровонлигини таъминлашга хизмат қилаётир.

Тадбирда “Соғлом бола йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар юзасидан маълумотлар берилди.