Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Имтиёзлар тадбиркорлик ривожига хизмат қилади
13:17 / 2016-01-26

Президентимиз раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, солиқ тизимини такомиллаштириш, тадбиркорлик субъектларига кенг имконият ва имтиёзлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Президентимиз раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, солиқ тизимини такомиллаштириш, тадбиркорлик субъектларига кенг имконият ва имтиёзлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жорий йилда ҳам қатор солиқ ва мажбурий тўловлар ставкалари пасайтирилиб, қонун ҳужжатларига асосан берилган имтиёзлар муддати узайтирилгани бунинг ёрқин мисолидир. Жумладан, микрофирма ва кичик корxоналар учун ягона солиқ тўлови ставкаси 2015 йилдаги 6 фоиздан 5 фоизга туширилди. Божxона расмийлаштируви бўйича xизматлар кўрсатувчи юридик шаxслар учун ягона солиқ тўловида ҳам ана шундайставка амал қилади.

Бухорода Президентимизнинг 2015 йил 22 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарори асосида солиқ сиёсатидаги ўзгаришлар мазмун-моҳиятига бағишлаб ўтказилган семинарда бу алоҳида таъкидланди.

Мамлакатимизда амалда қўллаб келинган ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар учун фойда солиғи, мол-мулк солиғи, микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови, тўқимачилик саноати корхонлари учун мол-мулк солиғи тўлашдан озод этиш бўйича берилган имтиёзлар муддати 2018 йилнинг 1 январигача узайтирилди.

– Момиқ сочиқ ишлаб чиқарадиган корхонамиз ўтган йили истеъмолчиларга 2,5 миллиард сўмлик маҳсулот етказиб берди. 265 минг долларлик маҳсулот экспорт қилинди, – дейди Жондор туманидаги “Шижоат текстилмаш” масъулияти чекланган жамияти раҳбари М.Ихтиёров. – Бунда берилаётган имтиёзлар, ягона солиқ тўловидан озод этилганимиз қўл келмоқда. Ўтган йили шунинг ҳисобдан 125 миллион сўм маблағ ихтиёримизда қолдирилди.

Тадбирда солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни ҳақида батафсил маълумот берилди.

Семинар доирасида соҳа амалиётига киритилган янгиликлар ва уларнинг афзалликлари, банк хизматлари ҳақида маълумотлар акс этган тасвирий воситалар, видеоролик ҳамда солиқ имтиёзларидан фойдаланиб, самарали фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар маҳсулотлари кўргазмаси намойиш этилди.