Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Имтиҳонларнинг шаффоф ўтиши таъминланган
15:20 / 2025-07-10

ФОТОРЕПОРТАЖ

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга 2025/2026 ӯқув йили учун қабул имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда.

Нукус шаҳридаги Билим ва кўникмаларни баҳолаш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими ҳамда Қорақалпоқ давлат университети спорт саройида ҳам дастлабки кун имтиҳонлари ўтказилди.  

[gallery-24252]

Жорий йил ушбу мактабларда ўқиш истагини билдириб, Қорақалпоғистон Республикасидан жами 10 минг 100 нафар ўқувчи рўйхатдан ўтган. Имтиҳонларнинг шаффоф ўтишини таъминлаш учун манзилда барча шароит яратилган. Ота-оналар жараённи онлайн кузатиб бориш имконига эга.  

Кириш имтиҳони саволларини ишлаш учун жами 105 дақиқа вақт ажратилган.  

Миллий гвардия, Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш тизими ходимлари жараёнга жалб қилиниб, жамоат тартибини сақлаш, иштирокчиларнинг саломатлиги билан боғлиқ ҳолатларда беминнат ёрдам кўрсатмоқда.  

Имтиҳонлар 12 июлга қадар давом этади.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА