Импорт техникалар имтиёзга тушмади
Бухоро вилояти божхона бошқармасининг “Қоровулбозор” ТИФ божхона постига электрон тартибда тақдим этилган божхона юк декларациясига асосан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганишлар давомида товарларнинг ТИФ ТН (ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси) кодлари божхона ходимларида шубҳа уйғотди. Гумонларга ойдинлик киритиш мақсадида олиб борилган божхона экспертизаси хулосасида ҳам ушбу техникаларнинг ТИФ ТН кодлари божхона тўловларидан имтиёзга тушадиган товар коди сифатида таснифланмаганлиги аниқланди.

Натижада 132,6 миллион сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди. Ушбу тўловларнинг давлат бюджетига ундирилиши таъминланди.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири