Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Импорт ўрнини босувчи саноат маҳсулотлари
10:49 / 2021-06-07

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан тизимдаги янги корхоналардан бири “Tashkent Polymer Syntez” масъулияти чекланган жамияти фаолияти, ишлаб чиқариш жараёни ҳамда маҳсулотлар билан яқиндан таништириш мақсадида Юқори Чирчиқ туманига пресс-тур ташкил этилди.

Дастлаб “Tashkent Polymer Syntez” МЧЖ фаолияти бўйича тақдимот ўтказилди. Мазкур корхона МДҲ мамлакатлари ичида КМЦ ва ПАЦ ишлаб чиқарувчи энг янги, замонавий, юқори ишлаб чиқариш технологияларини қўлловчи ва жадал ривожланаётган корхона ҳисобланади.

Бу ерда йилига 5 минг тонна тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилади. Ишлаб чиқариш қувватларининг дастлабки босқичини амалга ошириш учун 6 миллион доллар миқдорида сармоя сарфланган. Шунингдек, корхона 2022 йилда техник маҳсулот ишлаб чиқариш қувватларини икки ҳисса ошириш ва келажакда КМЦ ва ПАЦ маҳсулотларининг нефть ва газ, қурилиш, озиқ-овқат ва фармацевтика соҳаларида жуда харидоргир бўлган соф маркаларини ишлаб чиқаришни режалаштирган. Бу орқали келгусида МДҲ мамлакатлари орасида соҳада яққол пешқадамга айланиш корхона жамоасининг асосий мақсадидир.

Ҳозирги кунда корхонада ишлаб чиқарилаётган реагентлар мамлакатимизга шу кунгача импорт қилинган маҳсулотларнинг ўрнини босади. Корхона жорий йилдан Россия ва Қозоғистонга ўз маҳсулотини экспорт қилишни бошлади. Айтиш жоизки, корхона маҳсулотлари ўзининг сифати ва нархи рақобатбардош экани билан қўшни мамлакатлар бозорида харидоргир.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар КМЦ бу – Карбоксиметилцеллюлоза ва ПАЦ – полианионик целлюлозадир. Бу маҳсулотлар сувда эрувчан целлюлоза эфирлари гуруҳига мансуб бўлиб, пахта целлюлозаси асосида чуқур кимёвий синтез қилиш йўли билан олинади. Пахта целлюлозаси ўз навбатида бизнинг мамлакатимизда пахта етиштириш қолдиқлари – пахта линтидан олинади.  

Бугунги кунда корхона КМЦ ва ПАЦнинг 7 турдаги техник маркаларини ишлаб чиқармоқда. Бу эса шу соҳа истеъмолчиларининг аксарият талабини қондиради. Жумладан, шу турдаги маҳсулотлар нефть ва газ конларини бурғилашда, сув фильтрациясини камайтирувчи ҳамда бурғилаш қоришмасининг реологик хусусиятларининг модификатори сифатида ишлатилади. Шу билан бирга, синтетик кир ювиш кукунлари ва сувда эрувчан бўёқлар ишлаб чиқаришда, қурилиш соҳасида елимловчи асос сифатида ҳамда гулқоғоз ёпиштириш учун кенг фойдаланилади.

Пресс-турда журналистлар корхона лабораторияси фаолияти билан яқиндан танишди ва ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олди. Бу ерда соҳа мутахассислари илм-фан ютуқларининг сўнгги технологияларидан фойдаланиш, замонавий талаблар асосида пухта таҳлиллар ўтказиш имкониятига эга. Лабораторияда энг замонавий API (Америка нефть институти) ҳамда ISO 13500-2008 стандартлари асосида таҳлиллар ўтказилмоқда.

А.Мусаев, ЎзА