Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Импорт божи ставкалари қайта кўриб чиқилади
11:54 / 2025-12-25

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Божхона маъмуриятчилиги ва ташқи савдо тартиботларини янада соддалаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга кўра, Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича идоралараро комиссияга товарларнинг ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси (ТИФ TH) бўйича хомашё ва товарларнинг кодларини кичик субпозициялар даражасида деталлаштириш ва уларга божхона божи ставкаларини белгилаш ваколати берилади.

Икки ой муддатда ТИФ TH кодларини манипуляция қилиш хавфи мавжуд бўлган товарларга бир-бирига яқин бўлган товарлар учун бир хил ставкаларни қўллаш тамойили асосида импорт божи ставкалари қайта кўриб чиқилади. 

2026 йил 1 июлдан бошлаб божхона аудити доирасида: 

а) аудит ўтказилиши режалаштирилган тадбиркорлик субъектига йўл қўйган камчиликлари тўғрисида олдиндан хабар берган ҳолда тадбиркорнинг ўзи томонидан уларни бартараф этиш имкониятини берувчи "маслаҳатчи аудитор" тамойили йўлга қўйилади; 

б) божхона органлари томонидан тадбиркорлар фаолиятида ўтказилган божхона назорати натижалари тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини аниқлашда инобатга олинади; 

в) божхона органлари томонидан аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун белгиланган жазо чораларини уларнинг хусусияти ва аҳамиятига мутаносиб равишда дифференциялаш орқали адолатли ёндашув таъминланади; 

г) божхона назорати давомида аниқланиб, қўшимча ҳисобланган божхона тўловларининг сўзсиз тартибда ундирилиши тўғрисидаги инкассо топшириқ номасини юбориш амалиёти жорий этилади. 

2028 йил 1 январдан бошлаб божхона соҳасидаги қонунчилик талабларини бузганлик учун молиявий жарималарни қўллаш тартиби жорий этилади. Бунда: 

а) молиявий жарималар фақат юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан қўлланади; 

б) юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан молиявий жарималар қўлланганда уларнинг мансабдор шахслари ёки якка тартибдаги тадбиркорлар маъмурий жавобгарликка тортилмайди.

ЎзА