Ҳимоя комбинезонларини қаердан олиш мумкин?
Ушбу қоидага амал қилмаслик, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54-моддасига кўра маъмурий жавобгарликни келтириб чиқаради.
Махсус либослар, ҳимоя комбинезонларини қаердан харид қилиш борасидаги саволга Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов жавоб берди:“ Фуқароларнинг хавфли юқумли касалликларига чалинишини олдини олиш ва санитария-эпидемиологик хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 19 апрелидан Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоятлар марказлари ва бир қатор шаҳарлар ҳудудида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш лицензиясига эга бўлган йўналишсиз таксиларга енгиллик берилди. Бироқ улар озиқ-овқат, дори-дармон, тиббий буюм ва воситалар, шунингдек, биринчи навбатдаги зарур маҳсулотларни етказиб бериш хизматини амалга ошириш жараёнида “махсус комбинзон” (шахсий ҳимоя кийими) тиббий қўл-қоп ва маскаларда фаолият юритиши белгиланди.
Ушбу қоидага амал қилмаслик, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54-моддасига кўра маъмурий жавобгарликни келтириб чиқаради.
Бу либосларни интернет-савдо тармоқлари орқали харид қилиш мумкин”.
ЎзА