Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳимоя комбинезонлари топширилди
00:38 / 2020-04-18

Бутун дунёда тарқалган коронавирус пандемияси юртимизни ҳам четлаб ўтмади.


Бутун дунёда тарқалган коронавирус пандемияси юртимизни ҳам четлаб ўтмади. Мамлакатимизда касаллик тарқалишининг олдини олиш, пандемияни талафотларсиз ўтказиш учун барча чоралар кўрилмоқда.

Мана шундай қийин шароитда халқимиз тинчлиги, хотиржамлигини таъминлаш йўлида фидойилик кўрсатаётган, кечани кеча, кундузни кундуз демай, туну кун меҳнат қилаётган шифокорларимиз, тартиб посбонлари-ю, қонун ҳимоячиларимиз меҳнати ҳар қанча таҳсинга лойиқ.

photo_2020-04-18_00-36-05.jpg

photo_2020-04-18_00-35-41.jpg

17 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси ҳамда “Истиқлол текстиль дизайн” корхонаси ташаббуси билан пойтахтимизга кириб келадиган барча постларда туну кун навбатчиликда турган Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари Миллий гвардия ва бошқа тегишли идоралар ходимларига хизматда турган пайтида коронавирусдан ҳимояланиш учун кийиладиган махсус комбинезонлар ҳомийлик йўли билан тақдим этилди.

“Истиқлол текстиль дизайн” масъулияти чекланган жамияти ҳомийлигида амалга оширилган ушбу акция доирасида мингдан зиёд махсус комбинезон тайёрланди.

photo_2020-04-18_00-36-09.jpg

photo_2020-04-18_00-36-02.jpg

– Бугун пойтахтимизга кириб келадиган барча постларда навбатчиликда турган ходимларимизга “Истиқлол текстиль дизайн” корхонаси томонидан махсус ҳимоя кийимлари тарқатилди, – деди Тошкент шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи, полковник Рашид Жалилов. – Мазкур махсус кийимларнинг ихчамлиги ва қулайлик томонлари кўп. Қолаверса, кийимлар пишиқ материалдан тикилган бўлиб, қайта-қайта ювиб фойдаланиш мумкин.

Таъкидлаш жоизки, комбинезонлар давлатимиз раҳбарининг махсус фармони билан ташкил этилган мамлакатимизнинг чекка ҳудудларидаги тикув цехларида тайёрланди.

photo_2020-04-18_00-36-13.jpg

photo_2020-04-18_00-35-55.jpg

– Бу ишга юздан зиёд тикувчи жалб этилган. Мазкур цехларга хомашё етказиб бердик, маблағ билан таъминладик. Бундай хайрли ишларни келгусида ҳам давом эттириш ниятидамиз, – деди “Истиқлол текстиль дизайн” корхонаси таъсисчиси, сенатор Бахтиёр Умаров.

photo_2020-04-18_00-35-32.jpg

photo_2020-04-18_00-35-50.jpg